Қашқадарёда қалбаки 5 минг долларни 25 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Қашқадарёда қалбаки 5 минг долларни 25 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Муборак туманида яшовчи (1952 й.т.) муқаддам судланган Ш.Э. қалбаки 5 минг долларни 25 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Ш.Э. мазкур қалбаки купюраларни Китоб туманида яшовчи (1964 й.т.) муқаддам бир неча маротаба судланган Т.Х.дан олгани аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

Маълум бўлишича, ушбу қалбаки хорижий валюталар Қозоғистон Республикасидан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда сенатор, депутат, партия фаоллари ҳамада туман-шаҳар делегатлари...
29-05-2023, 12:04

Глобал тупроқ лабораториялари тармоғининг Шўрланган тупроқларни таҳлил қилиш бўйича тренинги

Глобал тупроқ лабораторияларининг тармоғи (The Global Soil Laboratory Network – GLOSOLAN), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва...
29-05-2023, 12:02

Иштихонда республика мутасаддилари 2 мингдан ортиқ мурожаатларни ўрганиб чиқди

Халқ розилигини, халқ ишончини фақат ва фақат амалий ишлар билангина қозониш мумкин. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган...
29-05-2023, 11:59

Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

O‘zLiDeP Тошкент вилоят партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси...
29-05-2023, 11:57

"Афросиёб" поезди нечта йўналишда қатнайди?

Бугунги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поездининг 12 та қатнови амалга оширилмоқда. Улар: 780/779-сонли «Тошкент — Қарши —...
29-05-2023, 11:56
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарёда қалбаки 5 минг долларни 25 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди