Тошкентда Спарк ҳайдовчиси 10 ёшли болани уриб юборди . Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Ҳодиса 28 июнь куни соат 20.50 ларда Зулфияхоним кўчасида (Райҳон миллий таомлар рўппарасида) содир бўлган. Бошқарувда 53 ёшли ҳайдовчи бўлгани айтилмоқда. ЙТҲ натижасида бола шифохонага ётқизилган. Лекин кўрсатилган ёрдамга қарамай у ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, бола ўтиш мумкин бўлмаган жойдан йўлни кесиб ўтган. Гувоҳлар пиёдалар ўтиш йўлаги ҳодиса содир бўлган жойдан 100 метр узоқликда бўлганнини айтишмоқда. Ҳолат бўйича ЖКнинг 226-2 моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.