ДХХ Бухорода заҳарли моддаларни ноқонуний сотаётганларни қўлга олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоятда божхона бошқармаси ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда 540 гр. симоб моддасини 50 минг долларга сотаётган фуқаро ушланган. Шунингдек, 3 кг 60 гр. симоб моддасини ҳар килограмми учун 4 минг сўраган фуқаро ҳам воқеа жойида қўлга олинган.
Уларнинг иккиси ҳам “Бухоро - Газли” автомобиль йўлидаги автотураргоҳда сотаётган вақтда ушланган.