“Жиноят иши қўзғатилмайди” – Бош прокуратура тармоқларда тарқалган видео бўйича баёнот берди

“Жиноят иши қўзғатилмайди” – Бош прокуратура тармоқларда тарқалган видео бўйича баёнот берди
Тармоқларда эркак мурдаси акс этган видеолавҳа тарқалди. Видеони тақатганлар фуқаро ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан ўлдирилганини айтган.

Бош прокуратура тарқалган видео бўйича расмий баёнот берди. Маълум бўлишича, видеода Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридан бўлган 45 ёшли маҳкум Хидиров Фаррух Анваровичнинг мурдаси кўрсатилган. У шу йилнинг 3 июнь куни Навоийдаги 11-сон жазони ижро этиш колониясидан даволаниш учун ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонасига олиб келиниб, сил касалликлар бўлинмасига ётқизилган. Ушбу маҳкум қилинган муолажаларга қарамай шу йил 18 июнь куни вафот этган.

Хабар қилинишича, Хидиров шу пайтгача 5 марта судланган. Оҳирги марта 2010 йилда қилган жинояти учун 11 йилга кесилган бўлган. У ҳатто ўта хавфли рецидивист деб ҳам топилган.

Маҳкум жуда кучли сурункали касалликлар туфайли ҳаётдан кўз эмган. Шифокорлар мархум маҳкум Ф.Хидиров иккала ўпка яллиғланган сили, сурункали вирусли гепатит (С), ўпка юрак етишмовчилиги ҳамда бошқа бир қатор инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган касалликларга чалинган бўлиб, уларнинг аксарияти унинг саломатлигига бир мунча аввалроқ жиддий салбий таъсир ўтказиб юборганини маълум қилишган.

Унинг ўлими бўйича прокуратура томонидан текширув олиб борилган. Хидировнинг ўлимида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари кузатилмагани учун 26 июнь куни жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. G 2 июл 2020 15:26
    Qilmishiga yarasha jazo bulipti.atigi 5 marta sudlanganimish
  2. ИЛХОМЖОН 2 июл 2020 08:41
    Умумий мотам эълон килишга арзийдиган одам бас шекилли.5 марта судланиш....яшашди хохламей колганакан узи.
  3. МАХБУБА 2 июл 2020 06:35
    ТОВБА КИМНИНГ КАЙ ДАРАЖАДА ГУНОХКОРЛИГИ ФАКАТ ОЛЛОХГА МАЪЛУМ ХАММАМИЗГА ТУГРИ ЙУЛДАН АДАШМАСЛИГИГИМИЗГА ОЛЛОХ ЁРДАМ БЕРСИН
  4. Адолат 2 июл 2020 00:07
    ту́гри килишибди,бунака наркабизнесчиларни Аллохни у́зи жонини олади
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » “Жиноят иши қўзғатилмайди” – Бош прокуратура тармоқларда тарқалган видео бўйича баёнот берди