Яккабоғда ўзига ўт қўйиб юборган аёл вафот этди

Яккабоғда ўзига ўт қўйиб юборган аёл вафот этди
Яккабоғда ўзига ўт қўйиб юборган аёл вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.

Маълум бўлишича, туманда яшовчи аёл икки нафар қўшниси билан ер масалласида жанжаллашиб келишган. Шундан сўнг аёлнинг қўшниларидан бири масала бўйича маҳалла раисига мурожаат қилган. Мурожаатдан сўнг маҳалла раиси, “Ермулк-кадастр” ДК Яккабоғ тумани филиали мутахассиси ва туман ИИБ ходими келиб жанжал иштирокчиларидан ерга оид ҳужжатларни сўрашганида аёл уйига кириб устига бензин сепиб чиқиб, ўзига ўт қўйиб юборган. Ҳолатдан кейин аёл шифохонага ётқизилган.

Аёлнинг 96 фоиз танаси куйганлиги ва куйиш III-IV даражали кўринишида эканлиги аниқланган. Унга шифокорлар керакли муолажаларни қилганига қарамай, аёл шу йил 27 июнда вафот этган. Ҳозирда ҳодиса бўйича ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Азизбек 3 июл 2020 15:00
    Товба килдим йокиш шартмиди шунчалик хам одамзод узини улдириши осонми
  2. Shahnoza 2 июл 2020 16:20
    Bitta yer uchun shunaqa qilish shartmidi.Odamlagayam hayronsan shunaqayam vahshilashib ketadimi. TOVBA
  3. МАХБУБА 2 июл 2020 15:54
    ЯХШИ ИШ БУЛМАПДИ БИР НИМА ДЕЙИШГА ТИЛ ОЖИЗ.ОЛЛОХ САВОЛ ЖАВОБИНИ ОСОН КИЛСИН ВА РАХМАТИГА ОЛГАН БУЛСИН
  4. O`ZBEK 2 июл 2020 14:36
    Кайси виждонлари билан кушнилари энди бу ёгига яшар экан. Уша ер куйган аёлдан колган булса, жанжал килган бу кушнилардан хам колади.
  5. ИЛХОМЖОН 2 июл 2020 12:50
    АЛЛОХга исён кипти,энди киёматгача оловда турадида.
  6. Сирожиддин 2 июл 2020 12:31
    Хар қандай холатда хам инсон уз жонига қасд қилиши кечирилмас энг оғир гунох
  7. Шерзод 2 июл 2020 11:56
    Бургага аччиқ қилиб кўрпани ёқмайдилар
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Яккабоғда ўзига ўт қўйиб юборган аёл вафот этди