Қашқадарёда Нексияда олиб кетилаётган 400 кг истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ЙҲХББ маълумотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча, 1 июль куни соат 23.30 ларда Чироқчи туманидаги ЙПХ масканида Нексия тўхтатилганда автомашина ичида 400 кг гўшт аниқланган. Кейинчалик гўштлар текширилганда улар қорамолга тегишли экани, лекин истеъмолга яроқсизлиги аниқланди.
Ҳодиса бўйича тегишлилигича чоралар кўрилган.