Асакада 9 ёшли қизнинг ўлимида 23 ёшли қиз гумонланмоқда. Қиз ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мавжуд маълумотларга кўра 21 июнь куни 9 ёшли қизнинг онаси қўшнисидан қизига қараб туришни сўраган. Уйда катта ёшли одамлар йўқлигидан фойдаланиб қиз "тумба"дан 500 минг сўмни ўғирламоқчи бўлган. Лекин 9 ёшли қиз барча ҳодисага гувоҳ бўлиб қолган.
Қиз ўз жиноятини яшириш мақсадида қизалоққа пичоқ билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. Қўшнилар қиз воқеа содир бўлган куни ҳалок бўлган қизалоқнинг уйига бир неча марта кирганини тасдиқлаган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.