Ўзбекистонда эр наркотикка пул топиш учун хотинини фоҳишалик қилишга мажбурлади. Бу ҳақда MY5 телеканалида маълум қилинди.
Эфир видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди. Видеони тарқатганлар аёлнинг тақдири ҳақида "Марказия студия" дастурида айтиб берилганини билдиришган.
"Ёшлар бир-бирига кўнггил қўйиб турмуш қуришган. Йигит наркоман бўлиб чиққан. У наркотик сотиб олиш учун ўзининг хотинини фоҳишалик қилишга мажбур қилган. Кунларнинг бирида аёлнинг навбатдаги "мижози" йигитнинг дўстлари бўлиб чиққан. Шарманда бўлиб қолмаслик учун эр хотинини урган ва барчасига аёл айбдор эканини кўрсатмоқчи бўлган. Ҳозирда аёл ҳимояга олинган. Ҳодиса ҳуқуқ тартибот органлари назоратига олинган", - дейди диспансер вакили.
[media=https://www.instagram.com/p/CCOV8peBaXX/?utm_source=ig_web_copy_link]