Қашқадарёда эркак бувисини пичоқлаб ўлдириб қўйди, отасини эса жароҳатлади. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, воқеа шу йил 30 июндан 1 июлга ўтар кечаси Яккабоғ туманида содир бўлган. Эркак спиртли ичимлик таъсирида отаси билан жанжал уюштирган. Эркакни унинг бувиси тинчлантирмоқчи бўлган.
Отаси ва бувисидан жаҳли чиққан эркак ошхонадан пичоқни олиб уларга ҳужум қилган. Ҳодиса натижасида эркакнинг бувиси пичоқдан олган жароҳати оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган, отаси эса шифохонага ётқизилган. Шифокорлар саъйи ҳаракати билан отани асраб қолишга эришилган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.