Шифокорга кеч мурожаат қилган тошкентлик коронавирусга чалинган 45 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, тошкентлик эркак ўзида коронавирус аломатларини сезсада шифокорга мурожаат қилмай, уй шароитида даволаниб юрган. Шунинг натижасида эркак 30 июнда шифохонага оғир аҳволда олиб келинган ва реанимацияга олинган.
Унга керакли муолажалар қилинган. Лекин шунга қарамай коронавирусга чалинган пойтахтлик эркак ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.