Бухорода автомашинада маст ҳолда ухлаб қолган аёлни ким тунаб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда Дарё хабар қилди.
Маълум бўлишича, бухоролик аёл уч нафар эркак ва 18 ёшли қиз билан ресторанда овқатланиб, спиртли ичимлик ичган. Шундан сўнг у Бухоро туманида бошқа кишига тегишли бўлган "Спарк"да ухлаб қолган. Уйғонганда 1 млн сўмлик телефони йўқлигини билган. Шунда аёл дарҳол ИИБга мурожаат қилган.
Тезкор тадбир давомида телефонни 18 ёшли қиз олгани маълум бўлган. Қиз суд қарорига кўра ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 82-моддага кўра жарима тўлайдиган бўлди.