Самарқандда дунёга келган икки бошли чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Аввалроқ шу йил 27 июнь куни Самарқандда сиам эгизаклари дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик. Вазирлик ўшанда чақалоқлар нафас ва юрак етишмовчилиги борлиги, уларга доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олиши ҳамда тажрибали мутахассислар назоратида бўлиши зарурлигини айтган эди. Шундан сўнг улар Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган.
Хабар қилинишича, бугун 6 июль куни қилинган муолажаларга қарамай 7:50 да эгизакларнинг биринчиси 10:50 да эса иккинчиси вафот этган.