Тошкентда муҳтожларга ажратилган пуллар талон-тарож қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда "Дарё" нашри хабар қилди.
Хабар қилинишича, ҳашардан келиб тушган пулларнинг 95,8 млн сўми «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Сергели бўлими мансабдор шахслари томонидан талон тарож қилинган. Улар ушбу пулларни гўёки ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга совға, моддий ёрдам пуллари берилганлиги ва бошқа ижтимоий ёрдамлар кўрсатилгани ҳақида соҳта баённома расмийлаштиришган.
Ҳозирда уларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.