Тошкентда коронавирусга чалинган 64 ёшли бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 1 июль куни учтепалик 64 ёшли эркак реанимацияда юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабетнинг 2-тури, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси, шунингдек, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган. Беморда 2 июль куни коронавирус аниқланган. Унга керакли муолажалар қилинганига қарамай, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Хабар қилинишича, бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган. У охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган.