Фарғонада бир гуруҳ йигитлар "заправка"си бор 38 ёшли эркакни дўппослади. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 4 июл куни кеч соат 20:30 ларда 3 нафар йигит Ўзбекистон туманида 38 ёшли эркакни унга тегишли бўлган АЁҚШ ҳудудида ҳеч бир сабабсиз дўппослаб ташлаган. Натижада 38 ёшли эркак шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дўппослаганлар ушланган.