Навоийда Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган ярим миллиард сўм пулни талон-тарож қилганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар.узга хабар қилди.
Маълум бўлишича, Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тоосонидан ажратилган пулларни Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи ва омбор мудири 509 млн. 863 минг сўмлик товар моддий бойликларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда гумонланиб, ҳибсга олинган.
Ҳозирда ушбу жиноятга алоқадорлар ҳам ўрганилмоқда. Шунингдек, марказнинг 7 нафар мансабдор ва моддий жавобгар шахсларнинг турар жойларида тинтувлар ўтказилганда, марказ раҳбарининг хонадонидан 6 дона кўп тармоқли даволаш ва 1 дона ташхис қўйиш ускуналари ҳамда марказнинг 2019 йил учун юритилган буйруқларни рўйхатга олиш китоби, хўжалик мудирининг хонадонидан 8 тўплам инфекцияга қарши махсус ҳимоя кийими ва 5 турдаги тиббий ҳимоя воситалари олинган.
Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.