Қашқадарёдан Тошкентнинг "Чорсу" бозорига олиб келинаётган салкам 3 тонна қўланса гўшт тўхтатиб қолинди

Қашқадарёдан Тошкентнинг "Чорсу" бозорига олиб келинаётган салкам 3 тонна қўланса гўшт тўхтатиб қолинди
Қашқадарёдан Тошкентнинг "Чорсу" бозорига олиб келинаётган салкам 3 тонна қўланса гўшт тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда "Янги Ўзбекистон" нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, Жиззахнинг Ғаллаорол туманидаги Сангзор-15 ЙПХ масканида Қашқадарёдан Тошкент томон ҳаракатланган автомашинанинг юкхонаси текширилганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 2 тонна 640 килограмм қўланса ҳидли гўшт аниқланган. 34 ёшли ҳайдовчидан сўралганда ушбу гўштлар Тошкентдаги "Чорсу" бозорига сотиш учун олиб кетилаётганини айтган. Гўштлар Жиззахдаги музхонага олиб борилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда ва гўштлар лабораторияга топширилган.

Аввалроқ айнан ушбу ЙПХ масканида Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 1,5 тоннадан ортиқ гўшт тўхтатиб қолинган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Доктор 13 июл 2020 21:08
    Постдагилар билан келиша олмабдида, булмаса шунча постдан утишганку
  2. Сирли 13 июл 2020 08:16
    Қаерга олиб боришини аниқлаб ушаларни ҳам жазолаш керак.Талаб бўлмаса таклиф йўқ.Талабни хам йўқоимш керак.
  3. Дангал 12 июл 2020 23:37
    Эх кашкадаре
  4. Бироқ 12 июл 2020 20:35
    Падарига лаънат хаммасини. Ўзига ва оиласига едириш керак ўша гўштларни, захарланиб ўлсин. Бошқаларга дарс бўлади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарёдан Тошкентнинг "Чорсу" бозорига олиб келинаётган салкам 3 тонна қўланса гўшт тўхтатиб қолинди