Маълум бўлишича, 28 ёшли аёл шу йил апрель ойларида ўзининг қизини 35 ёшли фуқарога қонуний, суд орқали беришга келишиб олган бўлган. Шундан сўнг барча жараёнлар якунланиб, қизни фуқарога берадиган вақтда она фикридан қайтиб, қизини беришдан бош тортган. Орадан вақт ўтгач 28 ёшли она 35 ёшли фуқаро билан алоқагача чиқиб, унга фарзандини 10 млн сўмга сотишини бир неча бор айтган. Ушбу ҳолатдан кейин 35 ёшли фуқаро ҳуқуқ тартибот органларига хабар беришга мажбур бўлган.
Шу йил 3 июль куни она 10 млн сўмни олаётган вақтда ходимдлар томонидан ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан одам савдоси бўйича жиноий иш қўзғатилган.