Фарғонада фермер ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 9 июль куни 42 ёшли фермер Учкўприк туманидаги дала шийпонида ўзини арқонга осиб, жонига қасд қилган. Воқеа жойидан арқон ва телефон ашёвий далил сифатида олинган. Бошқа шубҳали нарсалар аниқланмаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, маълум қилинишича, мазкур ҳодиса билан боғлиқ тармоқларда тарқалаган хабарлар ҳам ўрганилиб, қонуний чора кўрилади.