Видео: Ўзбекистонда ноқонуний олтин қазиб олувчилар асосан қаерларда учраши маълум қилинди

Видео: Ўзбекистонда ноқонуний олтин қазиб олувчилар асосан қаерларда учраши маълум қилинди
Ўзбекистонда 100 га яқин олтин конлари мавжуд бўлиб, уларнинг аксариятида “Навоий кон металлургия комбинати” давлат корхонаси ва “Олмалиқ кон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти қазиш ишларини олиб боради.

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг якка тартибда олтин қазиш ишлари билан шуғулланишлари учун ҳам қонуний жиҳатдан шарт-шароитлар яратилган.

Аммо, республикамизда ноқонуний равишда олтин қазиб олувчилар ҳам борки, улар асосан Навоий вилоятининг Навбаҳор, Нурота, Томди, Учқудуқ ва Хатирчи туманларида, Тошкент вилоятининг Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ҳамда Оҳангарон туманида, Самарқанд вилоятининг
Пахтачи ва Қўшробод туманларида учрайди.

Маълумотларга кўра, 2018-2019 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан таркибида олтин моддаси бўлган рудаларни ноқонуний қазиб олиш билан боғлиқ 220 та ҳолат аниқланган, 125 нафар шахсга нисбатан 42 та жиноят иши ҳамда 276 нафар шахсга нисбатан 186 та маъмурий иш қўзғатилган.

Таҳлилларга кўра, ноқонуний уюшган гуруҳлар томонидан ҳар йили кўп миқдорда олтин қазиб олиниб, қора бозор орқали савдога чиқарилади.
Энг ёмони, уларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмасликлари натижасида ер ости ўпирилишлари содир бўлиб, оқибатда инсон ўлимига олиб келади. Жумладан, 2018-2019 йилларда 19 нафар шахс ана шундай вазиятда аянчли ўлим топган.

Ноқонуний қазиб олинган олтинлардан кейинчалик заргарлик буюмлари ясалади ва маҳсулот маҳаллий бозорларда сотувга чиқарилади, шунингдек, контрабанда йўли билан хорижга, асосан, Ҳиндистон давлатига олиб бориб сотилади.

Жумладан, 2019 йилнинг сентябрь ойида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир давомида 8,5 млрд сўмлик умумий оғирлиги 11 кг.дан ортиқ заргарлик буюмларининг Ҳиндистонга олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.
Тадбир доирасида тилла буюмларни олиб чиқиб кетаётган 37 нафар йўловчи, шунингдек, жиноий гуруҳнинг 5 нафар ташкилотчиси ҳамда заргарлик буюмлари тайёрлаш ва қимматбаҳо металларга ишлов бериш цехларининг 11 нафар эгалари ушланди.

Жорий йилнинг 1 январидан 10 июнига қадар бўлган давр мобайнида эса ДХХ ва ИИВ сайъ-ҳаракатлари билан ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ 65 та ҳолат аниқланди. Хусусан, Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 25 та, Томди туманида 11 та, Нурота туманида 5 та, Учқудуқ туманида 4 та, Навбаҳор туманида 2 та, Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 7та ҳамда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 11та ҳолат кузатилди. 145 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан 4 та жиноят иши ва 43 та маъмурий иш қўзғатилди.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида таркибида “999” пробали, тахминий қиймати 1 млрд сўмлик 2 кг 102 гр. олтин бўлган 98,5 тонна руда мусодара қилинди. Жиноят қуроли сифатида 2 та “Камаз” автомашинаси, 6 та “Нива” автомобили, 3 та “Форд” ва “Газел” микроавтобуслари олиб қўйилди.

Шунингдек, жорий йилнинг дастлабки 5 ойи мобайнида ДХХ ходимларининг ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлари натижасида Тошкент вилоятининг Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари ҳамда Оҳангарон тумани ҳудудларида 26 та ана шундай ҳолат фош этилди. 51 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан 5 та жиноят иши ва 18 та маъмурий иш қўзғатилди.

Халқимизда кўза кунда эмас, кунида синади деган гап бор. Айни вақтда бундай ноқонуний иш билан шуғулланаётганлар жавобгарликдан қутулиб қоламан десалар, адашадилар, жиноятга жазо муқаррарлиги ҳаётнинг синалган ҳақиқатидир.

Олтин изловчиларга келгусида ўз фаолиятларини қонун доирасида, расман рухсат олган ҳолда амалга оширишларини тавсия этардик. Зеро, ана шунда ҳеч қандай хадик-хавотирсиз, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ишлаб, бўлиши мумкин бўлган турли хил кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олган бўлар эдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Видео: Ўзбекистонда ноқонуний олтин қазиб олувчилар асосан қаерларда учраши маълум қилинди