ИИВ подполковниги ва Тошкент шаҳар ИИББ майори коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда

ИИВ подполковниги ва Тошкент шаҳар ИИББ майори коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда
ИИВ подполковниги ва Тошкент шаҳар ИИББ майори коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда Репост нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 13 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бошлиғи ўринбосари майор Шамахмудов Аълохон Абзалович 36 ёшида вафот этган.

14 июлда эса ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Нафасов Шавкат Насирович 48 ёшида вафот этган.

"Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби майор Шамахмудов Аълохон Абзалович ва подполковник Нафасов Шавкат Насировичнинг вафоти муносабати билан марҳумларнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади", - дейилади вазирлик ахборотида.

Нашрнинг хабар қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолатига изоҳ бермаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Zohid 17 июл 2020 11:12
    Joylari jannatdan bo‘lsin
  2. Ирода 16 июл 2020 08:07
    Жойи жаннатда бусин илохим амин
  3. Дангал 15 июл 2020 21:23
    Оллох рахматига олсин Булар халк учун кетишди буни тан олиш керак
  4. Бироқ 15 июл 2020 13:34
    Яқинларига сабр.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ИИВ подполковниги ва Тошкент шаҳар ИИББ майори коронавирусдан вафот этгани айтилмоқда