Сурхондарёда суд ходимининг дўппосланиб, судьяларнинг обрўсизлантирилиши бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Аввалроқ сайтимизда Жарқўрғонда судьялар омма олдида обрўсизлантирилиб, суд ходими эса дўппослангани ҳақида ёзган эдик. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ўша ҳодиса бўйича ЖКнинг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ва жараён Бош прокуратура томонидан назоратга олингани билдирилди.