Тошкентда 77 ёшли отахон ўзини 9 қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1943 йилда туғилган отахон Шайхонтоҳур туманидаги уйнинг 9 қаватидан, уй деразасидан ўзини ташлаб юборган. Қўшимча қилинишича, отахон шу йил 3 март куни неврохирургия бўлими жарроҳлик бўлимида даволаниб чиққан бўлган.
Ҳозирда ҳодиса ўрганилиб, қўшимча суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.