«Пичоқ билан унинг юзи, боши ва танасининг бошқа жойларига урдим», – самарқандлик эркак ўғлини ўлдиргани ҳақида

«Пичоқ билан унинг юзи, боши ва танасининг бошқа жойларига урдим», – самарқандлик эркак ўғлини ўлдиргани ҳақида
Самарқанд вилоятида эркак ўз ўғлини ўлдирди. Бу ҳақда STV телеканали хабар қилди.

Ҳодиса шу йил 21 февраль куни содир бўлган. Суриштирувлар натижасида иш жиноят ишлари бўйича вилоят судида кўриб чиқилди. Судда эркак жиноятни қандай содир этгани ҳақида гапирди.

“Биз ресторанда қизимнинг туғилган кунини нишонладик. Кейин байрам уйда давом этди. Биз спиртли ичимлик ичдик. Ўғлим билан тортишиб қолдим. У мени ўлдириш билан таҳдид қилди. Мен ўзимни ҳимоя қилиш мақсадида қўлимга пичоқ олиб, унинг бўйнига урдим. У ерга йиқилгач, пичоқ билан унинг юзи, боши ва танасининг бошқа жойларига урдим. Кейин нима бўлганини эслай олмайман...”, – деди эркак суд залида.

Суд қарорига кўра эркак ЖКнинг 97 ва 57 моддалари билан айбдор деб топилган. Энди у умрининг 6 йилини қамоқда ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Муслима. 18 июл 2020 10:54
    Оллохим бандаларингга узинг тугри йул курсат дахшат уз зурёдини улдриш астофуллоох . Бунака отани умр буйи камаш керак. Нега бунча кам 6 йил инсон хаёти шунчалик арзонми???
  2. Aziz 17 июл 2020 18:28
    shuning uchun aroq dinimizda taqiqlangan
  3. Илхом 16 июл 2020 22:33
    Хаммаси бу ичкиликни окибатидан.. Ман хайронман 72 ёшли ота угли билан арок ичиб, мияни узи тоза айни кетган эканда.
  4. Зайниддин 16 июл 2020 09:12
    Зайнидди

    Мана нега ароқ ХАРОМ!!! Оқибати ёмонлик бўлгани учун
  5. Жамила 16 июл 2020 00:47
    Одам у́лдирганга 6 йил кам. Бунака вахшийлага бутун умур берилиги кере.

    Одам у́лдирганга 6 йил кам. Бунака вахшийлага бутун умур берилиши кере.
  6. Зиёда 15 июл 2020 21:36
    Кариб хам куйилмаган нокас. Оиладаги мухит яхши булмаган...Ота угил билан арокхурлик килса.....аслида ота тарбиясиз ахмок...26 йил камокдан чикмай улиб кетишига яхши имконият Эди...
  7. Умида. 15 июл 2020 18:23
    Улдираман дегани билан хея качон улдирмасди сени .Узимни химоя килдим деган кимдан уз углидан ми?Шунчаям узини яхши курар эканки углини вахшийларча улдирипти буйнига урмасдан бошка бир жойига урса хам может улмас эди .6 йил кам берипти 26 йил бериши керак эди .Кайси виждон билан юрасан чиккандан кейин .

    Улдираман дегани билан улдирмас эди сени .Шунчаям узини жони азиз экан ки уз боласини улдирса.Кайси юз ва кайси виждон билан юрасан чиккандан кейин.6 йил кам 26 йил утириши керак.
  8. Holida 15 июл 2020 18:05
    Yo tovba odamlarga nima bulayopti uzi hudoyim uzing asra uzbekimni
  9. Бобир 15 июл 2020 17:26
    Ичкиликни окибати хечкачон яхшилик билан тугамаган , Астагфирулох
  10. Аждар 15 июл 2020 17:12
    Узи оила барбод булган экан да бошидан угил кандай уз отаси билан улфатчилик килса арок ичиб иттак улиб кетибти
  11. Дангал 15 июл 2020 16:39
    Худойим хеч бандани бошига бу кунни солма фарзандлар эьзозлаб оталарин кабрга куйишсин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » «Пичоқ билан унинг юзи, боши ва танасининг бошқа жойларига урдим», – самарқандлик эркак ўғлини ўлдиргани ҳақида