Абдурайим Абдуваҳобов коронавирусдан вафот этдими?

Абдурайим Абдуваҳобов коронавирусдан вафот этдими?
Абдурайим Абдуваҳобов коронавирусдан вафот этдими? Ушбу саволга жавоб топиш мақсадида "Дарё" мухбири Абдуваҳобовнинг дўсти, Ўзбек миллий академик драма театри директори Фатҳулла Маъсудов билан суҳбатлашди.

Маъсудовнинг айтишича, Абдурайим Абдуваҳобов коронавирус қурбони бўлгани йўқ. Марҳум онкологик касаллик сабаб шифохонада даволанаётган бўлган.

"Тақдир экан, 14 июль куни саҳар вафот этди. Турли миш-мишларнинг барчаси ёлғон. Яқин дўстим ва ҳамкасбимнинг охирати обод бўлсин илоҳим!", - дейди Ўзбек миллий академик драма театри директори Фатҳулла Маъсудов.

Шунингдек, СЭОА расмийси ҳам ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди. Абдуваҳобов 10 кун аввал ўз ихтиёрига кўра корнавирусга тест топширган ва ўшанда унинг натижаси яхши чиққан.

"Агар унда коронавирус аниқланганида, ўша заҳотиёқ назоратга олиб, махсус шифохонага ётқизардик ва даволанишига ёрдам берардик. Унинг коронавирус қурбони бўлгани ёлғон", - дейди СЭОА матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоров.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Юсупов Абдуурашит 16 июл 2020 15:38
    Утганларни охирати обод булсин. Яхши инсон эдилар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Абдурайим Абдуваҳобов коронавирусдан вафот этдими?