Қашқадарё ва Наманганда СЭОМ мансабдорлари миллиардлаб пулларни талон-тарож қилди

Қашқадарё ва Наманганда СЭОМ мансабдорлари миллиардлаб пулларни талон-тарож қилди
Қашқадарё ва Наманганда СЭОМ мансабдорлари миллиардлаб пулларни талон-тарож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура "Халқ сўзи online"га хабар қилди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоят санитария-эпидемиология осойишталик марказининг собиқ раҳбари Ш.Шеров, марказнинг бошқа бир ходими Б.Боймуродов ҳамда бошқалар тил бириктириб, жуда катта миқдорда пулларни талон-тарож қилган. Хусусан, улар марказга тушиши керак бўлган 480,1 млн. сўмни, шунингдек, у ерда ишламайдиган инсонларга иш ҳақи ҳисоблаб, ишлайдиганларга ортиқча иш ҳақи ёзиб, 271,6 млн. сўм, “гипохлорид кальций” дизенфекция воситаси ҳақиқий баҳосидан 166,1 млн. сўм қиммат нархда олиб, жами 917,8 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишганлиги аниқланган.

Шунингдек, Наманган вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилган. У ерда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари ва бошқалар “Farm Family Biznes”, “AVIKON TEX” ҳамда “Hymo Standart” МЧЖлар билан шартнома тузиб, 524,8 млн. сўмлик “гипохлорид калций 65%” дезинфекцияловчи воситаларини сотиб олинган кунидаги биржа нархларидан 248,9 млн. сўмга қиммат нархда сотиб олиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишганлиги аниқланган.

Шу йил 3 июль куни икки вилоятда ҳам юқорида санаб ўтилган шахсларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Улугбек 25 июл 2020 11:20
    Узи Узбекистонда виждонан ишлайдиган рахбар, амалдор бормикае узи
  2. Дангал 21 июл 2020 01:09
    Нима дейиш керак буларга
  3. Ботирхон 19 июл 2020 22:50
    Қанақанги инсонлар бўлди бу соҳа вакиллари, менимча бунақанги Давлат пулларини талон-тарож қилиш СЭОМ-лари билан боғлиқ биринчи холат эмас, ҳаммасини тафтиш қилиб чиқиш лозим Республика бўйича, биттаси ҳодимларини ўлгунча сўкса, қолганлари Давлат пулларини жиғилдонига ўрса, туфффф сенларга
  4. Дилфуза 19 июл 2020 22:29
    Бир нарса жуда Кизик. Кам таьминланган одамларга Тошкент Шахар хокимлиги 400 000 Минг сумдан кунизга тулаб бераркан. 300000 Минг еток учун, 90000 Минг дори учун. Унда нимага Бир кишига 32 млн кетади дейилди. Ун турт Кун учун бор йуги 5 млн кетмас эканку. Коган пуллар канака кетвотти. Уйда даволинишга бор йуги 200 Минг суслик дори кетаркан.
  5. Boburxon 19 июл 2020 21:32
    Bularni barchasini bir tiyinigicha olib keyin 50 yilga qamab yuborish kerak xorom Non ko'rlar teshib chiqadi.
  6. Абдулло 19 июл 2020 21:30
    Вилаят хокимлари кани узини курсатдими ёки шерикми халкимиз кийналиб турган пайитда угрилик килгани у.н бор мол мулкини давлатга берсинчи.
  7. х 19 июл 2020 19:30
    Судда айблари исботланса улим жазосини куллаш керак жиноят кодексига узгартириш киритишни умумхалк овозига куйиш керак.качонгача нонимизни туя килишади.шунинг учун тез ёрдам ходимлари мазсус кийимга ёлгчимвйди.соглик керакми узинг ол дейди чунки ажратлган пул узлаштирилиб булинган.кучаларни дезинфекция килиш канчалик ёрдам беради.менимча бу пулни кучага сочиш.дез эритмалардан пулни узлаштириш осонда шунинг учун беморга карамай кучага дез. Эритма сочиб ютишибди
  8. Адвокат Усмонхон Салохиддинов 19 июл 2020 17:35
    Ҳаммасига суд нуқта қўйиши керак. Судни ҳукмисиз бировни ҳаромхўр дейиш ва айблаш бу ўта қабиҳлик ва маданиятсизликдир. Айбдор қиладиган идоралар юқори фантазия соҳиблари бўлиб, амалдаги қонунчиликни менсимаган даврда уларга тўлиқ ишониш ҳам аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.
  9. Jasur 19 июл 2020 16:49
    Tuya to'ydi fel to'ydi sen to'ymading odomzod!!!
  10. Равшан 19 июл 2020 16:34
    Узи тугри ишлидиган одам комабди
  11. Sherzod 19 июл 2020 16:22
    Xarom xo'rla pyligingni ikki baravar salani oyligingni qildik doktorni emas bugun hqoniy fidoyilik ko'rsatayotgan jonini ajalga tutib beradigan shifokorlaniyam mukofot pulini jig'ildoninga urdilaring hamma yoqni sharmanda qildingla
  12. Бироқ 19 июл 2020 15:59
    Булар энди узр сўраб, қутулиб қолмаса бўлди.
  13. Нодир 19 июл 2020 15:02
    Сталин хаёт булганда уларни оттириб юборарди. Президентимизга буй сунувчи тизимлар эса бу касамхур ва харомхурларни камаяпти холос. Камокда эса уларни петух килиб ташлаш керак.
  14. Узбек 19 июл 2020 14:57
    Bu ifloslarni otib ōldirish kk
  15. Хошимжон 19 июл 2020 14:55
    Лед тронулся господа
  16. Назокат 19 июл 2020 14:31
    Аллохдан куркинглар
  17. Mardon 19 июл 2020 14:31
    Shunday og'ir kunlarda o'z xalqini talagan, uning haq--huquqlarini topilgan har qanday shaxs faqat bir jazoga loyiq. Afsus, bu jazo turi bizning jinoiy kodeksimizda yo'q!
  18. Otabek 19 июл 2020 14:28
    Vatanga xiyonat qilganlaga o'lim jazosini qo'llash kerak
  19. Жасур 19 июл 2020 14:27
    Осилсин харомхурлар ((((.
  20. Husniddin 19 июл 2020 14:24
    Haromho‘rlar, halqning boshiga tushgan tashvishdan ham foyda chiqaradiya
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Қашқадарёда Кобальтда Тошкентга олиб кетилаётган истеъмолга яроқсиз 800 кг гўшт аниқланди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Кобальт автомобили текширилганда машина ичида истеъмолга яроқсиз гўшт борлиги аниқланди. Унинг оғирлиги...
Кеча, 19:07

Москванинг Локомотив жамоасида ўрнашиб қола олмаган Жасур Жалолиддинов янги клубга ўтди

Аввалроқ ўзбекистонлик 18 ёшли футболчи Жасур Жалолиддинов Москванинг Локомотив жамоаси билан шартномани узгани ҳақида ёзган эдик. Футболчи...
Кеча, 18:49

Қорақалпоғистонда 5 киши заҳарланишдан вафот этди

Қорақалпоғистонда 5 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Маълум бўлишича, Тўрткўл туманида...
Кеча, 15:27

Синоптиклар байрам куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Ўзбекистонда булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди. Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 8 март куни...
Кеча, 15:06

Оролбўйида навбатдаги оммавий қабул бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исламов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан...
Кеча, 11:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарё ва Наманганда СЭОМ мансабдорлари миллиардлаб пулларни талон-тарож қилди