Тошкентда сирдарёлик фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 37 ёшли сирдарёлик Хуршид Байдуллаев пойтахтдаги клиникаларнинг бирининг раҳбарига қўнғироқ қилиб, ўзини Президент админстрацияси ходими деб таништириб, олдига бир аёл боласи билан боришини айтади. Бунга ишонган раҳбар қабулига келган аёлнинг боласини 7,5 млн сўмлик операциясини ўтказиб беради. Орадан вақт ўтгач соҳта ходим раҳбарга раҳмат айтиб, энди унга яхшилик қилиш мақсадида Тошкентдаги 11 та хонадонни 10 минг доллардан, жами 110 минг долларга олиб беришни ваъда қилади. Бунга ишонган раҳбар дастлаб фирибгар сўраган 10 минг долларни бериб юборади.
Июль ойида фирибгар раҳбарга яна қўнғироқ қилиб иш “пишганини”, энди 50 минг доллар бериш кераклигини, қолганини кейин беришини айтиб, фирибгарнинг турмуш ўртоғидан ушбу пулларни бериб юбориш кераклигини айтади. Шундан сўнг ҳуқуқ тартибот органлари томонидан аёл пулларни олаётганда ушланади ва кейинчалик фирибгар ҳам қўлга олинган.
Маълум қилинишича, ушбу эркак аввал ҳам фирибгарлик қилган. Шу пайтгача 4 марта судланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш очилган ва ундан бошқа жабр кўрганлар ҳам ўрганилмоқда.