Тошкент вилоятида хусусий клиникадаги операциядан сўнг собиқ прокуратура ходими вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Ўзбекистонлик бурундаги деформацияни йўқ қилиш мақсадида ўтказилаётган операция вақтида оламдан ўтган. Операция хусусий клиникада ўтказилаётган бўлган.
Прокуратура маълумотига кўра, Суҳроб Турдиев 30 июль куни соат 14:55 да вафот этган. Ҳозирда Зангиота туман прокуратураси ушбу иш бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, тармоқларда Турдиев прокуратура ходими эканлиги ва "Лор Мед Сервис" хусусий клиникасида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, операцияни ўтказган шифокорушлангани ҳам айтилган. Бош прокуратура Турдиев ҳақиқатдан 2018 йилнинг ноябрь ойигача ушбу тизимда ишлганини тасдиқлади. Лекин кейинчалик у Тошкент вилояти прокурори буйруғи билан ишдан бўшатилган. Шифокорнинг ушлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди.