Тошкентда Соғломлаштириш марказларининг бирида фоҳишахона ташкил этган эркак ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтдаги соғломлаштириш марказида 68 ёшли эркак бошқа бир эркак ва аёл учун 500 минг сўмга жинсий алоқа қилишга хилват жой ташкил қилиб берган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ЖКнинг 131 моддаси 2 қисми («Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш») бўйича жиноий иш қўзғатилган.