Андижонда 2 гектар ерни 30 минг долларга олиб беришни ваъда қилган мансабдор ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, Асакадаги “Шарқ ҳақиқати” массиви раҳбари фуқарога ўз раҳбарлигидаги массив ҳудудидан иссиқхона қуриш учун 2 гектар ерни туман ҳокимлиги мансабдорлари орқали олиб бершини ваъда қилиб, ундан 30 минг доллар сўраган. Шундан сўнг массив раҳбари сўралган пулнинг 15 минг долларини санаб олаётган вақтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.