Сурхондарёнинг Қизириқ туманидаги футбол ўйини аянчли якун топди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу йил 23 август куни Истиқлол маҳалласидаги майдонда футбол ўйнаётган 16 ёшли ўспирин рақиб жамоадаги тенгдоши билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг улар жанжални давом эттириш мақсадида майдондан ташқарида муштлашишган. Шунда улардан бири тенгдошининг олд кўкрагига кучли зарб билан тепган. Шундан сўнг ўспирин шифохонага ётқизилган ва ўша ерда вафот этган.
Хабар қилинишича, ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ўспирин ушланган.