Тошкентда 5 нафар эркак босиқинчилик содир этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, улар юзларига ниқоб таққан ҳолда Олмазор туманидаги хонадонга бостириб боришган. Воқеа 27 август куни соат 00.30 да содир бўлган. Улар хонадон эгаларини ўткир буюмлар билан қўрқитиб, уйдан 127 минг долларни ўғирлаб кетган. Тезкор тадбир давомида гумонланувчиларнинг 4 нафари ушланган. Яна бир нафари, 22 ёшли муқаддам судланган йигит эса қидирувга берилган. Маълум бўлишича, босқинчиларнинг 4 нафари муқаддам судланган бўлган.
Ҳолат юзасидан босқинчилик жинояти билан жиноий иш қўзғатилган.