Аввалроқ сайтимизда Тошкент марказида электрошокер ва пичоқ билан қуролланган йигитлар иштирокида муштлашув бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодиса 26 сентябрь куни соат 15:30 да Зарафшон ресторани олдида содир бўлган.
Маълум бўлишича, ҳодиса содир бўлган вақт ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари воқеа жойига етиб боришган. Уларни кўрган муштумзўрлар эса қочиб кетишган.
Ҳозирда ИИББ муштлашув иштирокчиларини аниқлашмоқда. Ҳодиса ИИББ томонидан назоратга олинган.