Самарқандда ЙТҲ иштирокчиси инспектордан яшириш мақсдадида марихуаннани еб юбормоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, 26 октябрь куни соат 15:00 ларда Қўшработ тумани “Мустақиллик” маҳалласида ЙТҲ содир бўлган. Лабо автомобили ВАЗ-2101 билан тўқнашган.
Воқеа жойига инспекторлар келганда ҳайдовччилардан бири номаълум моддани оғзига солиб юборган. Лекин инспекторлар ҳайдовчига уни ютиб юборишга йўл қўймаган. Суд-кимёвий экспертизасининг натижасига кўра, ҳайдовчининг оғзидан марихуанна олинган бўлган. Гиёҳвандлик моддасининг оғирилиги 0,47 граммни ташкил қилган. Шунингдек, ҳайдовчнинг автомобилидан гиёҳвандлик моддаларини тайёрлашга ва истеъмол қилиш учун ҳам буюмлар борлиги аниқлананган. Жиноий иш қўзғатилди.