Андижонда фоҳишахона сақлаган аёл ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 29 ёшли аёл ижарага олган квартирасида жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берган. Аёл 7 нафар қиз учун мижоз топиб берган.
Уларни ушлаш давомида 1,5 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 131 моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.