Тошкент вилоятида Lacetti ҳайдовчиси 36 марта тезликни ошириб, қоидани бузди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкентда яшовчи фуқаро сўнгги 10 ой давомида Lacetti автомобилида Тошкент вилояти ҳудудида 36 марта қоида бузган. Ҳайдовчи 70 км/соат рухсат берилган ҳудудда тезликни 140 км/соатгача оширган.
Энди ҳайдовчи жарима тўлайди. Жарима миқдори 35 457 000 сўмни ташкил этмоқда.