Ширин шаҳар ҳокимлиги болалари ва ўзини чўктириб ўлдирмоқчи бўлган аёл воқеаси бўйича изоҳ берди

Ширин шаҳар ҳокимлиги болалари ва ўзини чўктириб ўлдирмоқчи бўлган аёл воқеаси бўйича изоҳ берди
Аввалроқ Сирдарёда аёл ўзи ва болаларини каналга чўктириб ўлдирмоқчи бўлгани ҳақида ёзган эдик. Хабарда ҳодиса видеолавҳаси илова қилинган эди.

Видеода болалари ва ўзининг жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлни экология ходимлари тўхтатиб қолганини кўриш мумкин. Ходимлар аёлдан нима сабабдан бундай қилмоқчи бўлгани ҳақида сўраганда у бундай яшашдан чарчаганини ва фарзандларини дунёга келтирганидан афсусда эканини айтган.

Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳодиса бўйича изоҳ берди. Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 15 декабрь куни содир бўлган. Видеодаги аёл 35 ёшли, асли бекободлик А.Р. экани маълум қилинди. У ва фарзандлари Тошкент вилоятининг Бекобод тумани «Туркман» маҳалласида яшаб келмоқда. Ҳодиса Бекобод тумани ва Ширин шаҳрини ажратиб турувчи Дўстлик канали кўпригининг Бекобод қисмида содир бўлган. Аёл эри Э.Ш.ни рашк қилиб шундай ишга қўл урмоқчи бўлгани ойдинлашди. А.Р. эрининг бошқа бир аёл билан телефон орқали баъзи-баъзида суҳбатлашиб туришидан хабардор бўлган. У аччиқ устида шу ишга қўл урмоқчи бўлган.

Ҳолат Бекобод тумани ҳудудида содир бўлгани учун ҳозирда воқеа бўйича суриштирув ишлари Бекобод тумани ИИБ томонидан амалга оширилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ширин шаҳар ҳокимлиги болалари ва ўзини чўктириб ўлдирмоқчи бўлган аёл воқеаси бўйича изоҳ берди