Хабарингиз бор сўнгги кунларда Фарғона вилоятида бир нечта зилзила кузатилди. Хусусан, 21 декабрь куни бир марта ва 23 декабрда икки марта шундай ҳодиса кузатилди. Уларнинг ҳаммасининг эпичентри Риштонда экани айтилган эди.
Маъсулларнинг изоҳ беришича, Ўзбекистон ҳудудининг 70 фоизи сейсмик фаол ҳудудлар. Фарғона водийси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларида зилзила кўпроқ содир бўлади. Маълум бўлишича, йил давомида Ўзбекистон ҳудудида 1200дан ортиқ кучсиз ва сезиларли зилзилалар содир бўлган. Уларнинг аксарияти кучсиз бўлиб, уни фақатгина махсус мосламада аниқлаш мумкин.
Мутахассисларнинг маълумотига кўра, биргина Фарғона водийсининг ўзида ҳафта давомида 20-25 та кучсиз ва сезиларли зилзилалар содир бўлади. Қолаверса, бизга қўшни бўлган давлатлар ҳам сейсмик актив ҳудуд бўлгани учун уларда содир бўлган ер силкиниши бизда ҳам сезилади. Сўнгги кунларда Фарғонада кузатилган зилзилалар эса кучсиз зилзилалар ҳисобланиб, одамлар уни деярли сезмаслиги маълум қилинди.