Андижон вилояти Балиқчи туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Нексиянинг 28 ёшли ҳайдовчиси автомобилни бошқариб кетаётиб йўлнинг белигланмаган қисмидан ўтаётган 13 ва 10 ёшли пиёдаларни кўриб қолган ва уларни уриб юбормаслик учун рулни кескин бурган. Натижада машина дарахтга урилган ва автомобилда ёнғин содир бўлган. Ҳайдовчи бир амаллаб машинадан чиқиб олган ва шифохонага ётқизилган. Унинг икки нафар синфдоши машина ичида ёниб кетиб, ҳалок бўлган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.