Тошкент шаҳрида икки нафар йигитнинг ўлимига сабабчи бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 16 январь куни соат 03:00ларда 16 ёшли йигит ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ҳолда Яшнобод туманида автомобиль бошқарган ва бошқарувни йўқотиб, темир панжарага урилган. Натижада автомобиль ичида бўлган ва 16 ва 14 ёшли йигитлар воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.