Хоразмда эркак қотиллик содир этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Таъкидланишича, 60 ёшли эркак аввал қилган жинояти учун судланган бўлган. У қамоқхонадан чиққач тез-тездан ароқ ичадиган бўлган.
Қотиллик содир бўлган куни эркак маст ҳолатда оиласи билан жанжаллашган. Унинг кенжа ўғли уларни тинчлантирмоқчи бўлганда эркак ўғлига бир неча марта пичоқ тиқиб олган. Ҳодиса оқибатида бола воқеа жойида ҳалок бўлган. Суд қарорига кўра эркак 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.