Сирдарё вилояти Сирдарё туманида қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, эркак хотини ундан кўп пул топгани учун аёл билан тез-тездан жанжаллашиб турган. Ушбу жанжаллар эр-хотиннинг айро яшашига ҳам сабаб бўлган.
Қотиллик содир бўлган куни эркак аёлнинг вақтинча олган уйига келган ва уч нафар фарзандининг кўз ўнггида хотинига 14 марта пичоқ урган. Натижада аёл ҳодиса жойининг ўзида вафот этган. Суд қарорига кўра, эркак 17 йилга озодликдан маҳрум қилинган.