Андижон вилояти Жалақудуқ туманида янги туғилган чақалоқ мурдаси топилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 21 январь куни соат 09:30 ларда тумандаги кўп қаватли уй биноси ҳудудида янги туғилган чақалоқ мурдаси топилган. Аниқланишича, уни бир кун олдин соат 23:00 ларда вояга етмаган 2004 йилда туғилган Ш.М. ўлик ҳолда туғиб, ўша ерда ташлаб кетган.
Бош прокуратура бу ўлик ҳомила бўлганини таъкидлади. Ҳозирда чақалоқнинг ўлим сабабларини аниқлаш учун экспертиза тайинланган. Бу бўйича жиноий иш очилган бўлиб, терговга қадар текшириш ҳаракатлари давом эттирилмоқда.