Самарқанд вилоятида Ласетти ариққа тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 17 февраль куни соат 15:30ларда содир бўлган. Пастдарғом туманида 28 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натидасила машина ариққа тушиб кетган.
Машина салонида фақатгина ҳайдовчининг ўзи бўлган. У енгил жароҳат олган.