Аввалроқ Фарғона вилояти Риштон туманида аёл икки нафар қизи билан уйидан номаълум томонга чиқиб кетгани ҳақида хабар қилган эдик. Воқеа 21 февралда содир этилган бўлиб, ўша куни Катта Фарғона каналидан битта қизнинг жасади топилган. Она ва яна бир нафар қизни қидириш ишлари эса давом эттирилган.
Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, она ва қиз қотиллик қурбони бўлиши мумкин ва шу сабабга кўра ҳодиса юзасидан 4 март куни ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда ушбу иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уларни топиш бўйича барча тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.