Қашқадарё вилояти Косон туманида эшак сўйганлар аниқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 10 март куни «Пахтазор» МФЙда яшовчи фуқаронинг уйи текширилгандан эшак сўйилгани ва унинг лаҳм гўштлари ажратилгани аниқланган. Шунингдек, уйда яна 24 бош эшак борлиги маълум бўлган.
Масъуллар ушбу гўштларни йўқ қилган. Ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.