Аввалроқ Жиззах вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлгани ҳақида ёзган эдик. Зоминда “КИА К5” ва “Нексия-2” автомобиллари тўқнашган эди.
Маълум қилинишича, воқеа 13 март куни соат 14:50ларда содир бўлган. Ушбу ҳодисада 2 нафар фуқаро воқеа жойида, 6 нафари эса шифохонада вафот этган. “КИА К5” ҳайдовчиси айни вақтда реанимацияда экани айтилмоқда.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.