Тошкентнинг марказий ҳудудларидан бирида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 23 март куни соат 15:16ларда Миробод тумани Тарас Шевченко ва Фидокор кўчалари кесишмасида Спаркнинг 25 ёшли ҳайдовчиси тўхташ чироғи, қизилда ҳаракатни давом эттириб, Малибу билан тўқнашган ва йўл четидаги дарахтга урилган. Малибу эса қарама-қарши йўлга чиқиб Кобальт билан урилган.
ЙТҲ натижасида Спарк ҳайдовчиси ва 24 ёшли йўловчи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Яна бир 42 ёшли йўловчи ҳам шифохонага ётқизилган. Лекин у ҳаёт учун хавфли жароҳат олгани натижасида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 266 моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.