Наманганда «Калашников» автоматини сотмоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 39 ёшли эркак Қирғизистоннинг Жалолобод области Ола-буқа районида 1 дона АКС-74 жанговор ўқотар қуроли, 3 дона ўқдон ва 43 дона ўқ-дориларни сотиб олиб, контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб келган. Сўнгра эркак уни Наманган шаҳрида сотмоқчи бўлганида ушланган.
Таъкидланишича, эркак аввал ЖКнинг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 182- (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган бўлган. Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Эркак ҳибсга олинган.