Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида содир бўлган ҳодиса видеоси тарқалди. Унда бир неча қиз бошқа бир қизни ураётганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, ҳодиса Гулистон шаҳридаги 5-сонли мактабда содир бўлган. Видеода қиз ўқувчининг сочидан ушлаб урганини ва сўнгра уларга яна бир қиз аралашиб урганини кўриш мумкин. Видеода шунингдек, атрофдагилар ушбу ҳолатга шунчаки томошабин бўлганини, улар орасида ҳатто ўғил болалар борлигини кўриш мумкин.
ХТВ ҳозирда ҳолатни мутасаддилар ўрганаётганини маълум қилди.